Роналду яна бир муҳим совринни қўлга киритди

Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards тақдирлаш маросимида "Барча даврларнинг энг яхши тўпурари" мукофотини қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, Роналду фаолияти давомида Португалия терма жамоасидан ташқари "Спортинг", "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Ювентус" клубларида тўп сурган. Ўтган давр мобайнида у рақиблари дарвозасига 800 дан ортиқ гол уришга эришган.

Криштиану якунланиб бораётган 2021 йилда 46 та гол урди. Роналду бу борада Карим Бензема ("Реал" - 47), Килиан Мбаппе (ПСЖ - 49), Эрлинг Холанд ("Боруссия" - 49) ва Роберт Левандовскийдан ("Бавария" - 69) ортда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×