Роналдуга янги вариант чиқди. У Туринни тарк этишга тайёр!

“Ювентус” раҳбарияти Криштиану Роналду масаласида янги ғояни илгари сура бошлади. Туринликлар айни пайтда ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди хизматига жиддий эҳтиёж сезмоқда. Шу боис, улар парижликларни аргентиналик ҳужумчини Криштиану Роналдуга алмаштиришга чорламоқда.

Маълумотларга қараганда, Роналдунинг 31 миллион евролик маоши италияликларга оғирлик қила бошлаган. Шунинг баробарида “Ювентус” португалиялик футболчи билан амалдаги шартнома узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда ва бу жараёнда унинг маошини пасайтиришга уринмоқда.

“Пари Сен-Жермен” ўз таркибига юлдузларни жамлаётганидан хабарингиз бор. Маурисио Поччетино учун ҳам асосий таркибга киришга қийналаётган Икарди ўрнига Роналдуни олиш анча фойдали.

Бундан ташқари, ПСЖнинг энг ёрқин юлдузи Килиан Мбаппе клубдан кетишга тайёрланяпти. Агар у Парижни тарк этса, Роналду унинг ўрнини эгаллаши мухлисларни анча тинчлантиради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар