Роналдунинг дубли МЮга ғалаба тақдим этди

АПЛ 14-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" учрашуви якунига етди. Ушбу баҳсда майдон эгалари 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Қизил иблислар" сафида Роналду дубль қайд этди. Шунингдек, Бруно ҳам бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Лондон клуби таркибида Смит-Роу ва Эдегор гол уришга муваффақ бўлди. 

Ушбу натижадан сўнг манкунияликлар очколари сонини 21 тага етказиб олган ҳолда, 7-ўринга кўтарилди. 23 очкога эга "канонирлар" эса 5-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!