Роналдунинг келажаги сўроқ остида қолмоқда

"Ювентус" юлдузи Криштиану Роналду фаолиятини қайси клубда давом эттириши ҳамон сўроқ остида қолмоқда. Унинг амалдаги шартномаси роппа-роса 1 йилдан кейин якунланади.

Португалиялик ҳужумчи "кекса сеньора" билан янги битим борасида музокара олиб бормаяпти. Машҳур журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, туринликлар раҳбарияти 36 ёшли футболчининг сўнгги қарорини кутмоқда.

Роналду жамоага қайтарилган бош мураббий Массимилиано Аллегри билан қандай муносабатда эканлиги аниқ эмас. Аммо Италия ОАВ хабарига кўра, Криштиану катта эҳтимол билан бошқа жамоага ўтади.

"Ювентус"да йилига 31 млн евро маош оладиган ҳужумчи жорий мавсум 44 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 36 гол ва 4 ассистни ёздириб қўйди. Унга ПСЖ, "Манчестер Юнайтед" жамоаларидан қизиқиш борлиги айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар