Роналдунинг нархи тушиб кетди

Transfermarkt портали Англия премьер-лигаси футболчиларининг янгиланган трансфер нархларини эълон қилди. Унга кўра, “Манчестер Юнайтед” тўпурари Криштиану Роналдунинг нархи 10 миллионга арзонлаб, 35 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Манчестерликлар португалиялик юлдузни қўлга киритиш учун август ойида “Ювентус”га 15 миллион евро тўлаган эди. Жорий мавсумда Роналду премьер-лигада 13 та учрашувда еттита гол урди ва иккита голли пас оширди.

Бундан ташқари, Криштианунинг ҳисобида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида бешта учрашувда киритилган олтита гол ҳам бор.

Роналдунинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача давом этади. Transfermarkt портали машҳур тўпурарнинг энг қиммат нархи 2014 йили қайд этилганини маълум қилди. Ўшанда “Реал” шарафини ҳимоя қилган футболчи 120 миллион еврога баҳоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×