Роналдунинг вакили: Бу ҳикоя бутунлай уйдирма

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду қўйлар сабабли яшаш жойини ўзгартирмади, дея ёзмоқда "Mail Plus". 

"Бу ҳикоя бутунлай уйдирма. Биз ҳеч қандай шахсий масалаларга изоҳ бермаймиз", - дейилади Роналдунинг матбуот хизмати берган хабарда. 

Аввалроқ, "The Sun" нашри 36 ёшли футболчи ва унинг оиласи Манчестерга кўчиб келганидан бир ҳафта ўтгач, қўйларнинг товуши сабабли яшаш жойини ўзгартиргани ҳақида ёзганди. 

Маълумот учун, португалиялик юлдуз "қизил иблислар"нинг собиқ аъзоси Энди Коулнинг ўйига кўчиб ўтди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)