Роналдунинг йўқлиги унга қаттиқ таъсир қилди

"Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората Криштиану Роналдунинг Турин клубидан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши оқибатлари ҳақида гапирди. 

"Роналду кетганидан кейин барчамизга қийин бўлди. Айниқса, менга. Сабаби, бу ерда ижара асосида тўп тепаман. Аммо ўз келажагинг меъмори бўлганингдан кейин, қила оладиган ягона нарсанг - меҳнат. 

Жамоа манфаати учун кўп ишлашим лозим. Бироқ ўшанда тушунарсиз вазиятга тушиб қолгандим. Шу сабаб, доим ҳам гол ура олмасдим.

Сўнгги ўйинларда мени чап қанотга қўйишди. Вазифам мураббий айтганини қилиш ҳисобланади", - деди Мората.




Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар