Россия бокс терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Унга Олимпиада чемпиони киритилмади...

25 октябрдан 6 ноябргача Сербия мезбонлик қиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида кўпчилик давлатлар тўлақонли янгиланган таркиб билан қатнашишни режа қилган. Россия терма жамоасини ҳам ички чемпионат ғолиблари ташкил этди. Олимпиада ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган Алберт Батиргазиев, кумуш медаль совриндори Муслим Гажимагомедов, бир қатор кучли боксчилар Андрей Замкавой, Глеб Бакши, Имам Хатаев ўз ўринларини бўшатиб берди. Жорий таркиб қуйидагича кўриниш олди:

-48 кг: Эдмонд Худоян
-51 кг: Ахтем Закиров
-54 кг: Курбан Байранбеков
-57 кг: Эдуард Саввин
-60 кг: Всеволод Шумков
-63,5 кг: Илья Шакиров
-67 кг: Евгений Кооль
-71 кг: Вадим Мусаев
-75 кг: Жамбулат Бижамов
-80 кг: Савелий Садома
-86 кг: Шарабутдин Атаев
-92 кг: Андрей Стоцкий
-92 кг: Марк Петровский

Ҳасанбой Дўсматов ва Амит Пангал қарама-қаршилигига гувоҳи бўламизми? Ҳиндистоннинг жаҳон чемпионатига борадиган таркиби билан танишинг

Қозоғистоннинг бокс бўйича жаҳон чемпионатига борадиган таркиби аниқ. Конкабаев эса.....

Баҳодир Жалоловга рақиблик қилган Ричард Торрес жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибда борми?

Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби Пэт Маккормак жаҳон чемпионатига бормайди. Британия таркиби билан танишинг (фото)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
18/10/2021 23:02
Ўзбекистоннинг асосий рақибларидан бири бу Россия термаси. Шунингдек Куба, Буюк Британия, АҚШ, Қозоғистон ва Ҳиндистон вакиллари билан ҳам муросасиз жанглар гувоҳи бўлсак керак. Сабрсизлик билан кутиб қоламиз........!!!!:::::::%%%%%

Минбар

Барча блоглар