Россия терма жамоасини Бердиев бошқариши мумкин

Россия футбол иттифоқи Станислав Черчесовнинг ўрнига Россия терма жамоаси бош мураббийи этиб Қурбон Бердиевни тайинлаши мумкин.

Сорт экспресс нашри тарқатган хабарга кўра, РФИ 68 ёшли мутахассисга “ЖЧ-2022” охиригача терма жамоани бошқаришни ишониб топширмоқчи. Агар ушбу давр мобайнида Бердиевнинг фаолияти қониқарли деб топилса, томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси узайтирилади.

Бердиев бош мураббий этиб тайинланган тақдирда иш ҳақи аввалгисидан анча паст бўлади, аммо жаҳон чемпионатига муваффақиятли қатнашиш унга катта бонус олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, РФИ бир ҳафта олдин Черчесовни истеъфога чиқарган эди. Хабар беришларича, раҳбарият ушбу лавозимга биринчи ўринга хорижлик мутахассислар номзодини кўриб чиқмоқчи.

Қурбон Бердиев 2021 йилнинг май ойидан буён "Қайрат" клубида кузатув кенгаши раисининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар