Россиялик футболчи Шомуродовнинг собиқ жамоасини менсимади

Элдор Шомуродовнинг кучли бешликдаги илк клуби  “Женоа”ни украиналик Андрей Шевченко бошқараётганидан хабарингиз бор.  Бу мураббий Генуя клубига “Аталанта”нинг икки футболчиси – россиялик ярим ҳимоячи Алексей Миранчук ва италиялик ҳужумчи Роберто Пикколини сотиб олиш ҳуқуқисиз “Женоа”га ижарага олиб келишни истамоқда.

Ҳар икки жамоа мутасаддилари бу трансферларга розилик берганди. Бироқ, бергамоликлар Дуван Сапата жароҳат олгани туфайли Пикколини қўйиб юбормайдиган бўлди.

Алексей Миранчук эса, “Женоа”га ўтишдан бош тортмоқда. Россиялик футболчи буни ортга ташланган қадам ва нотўғри қарор, деб қабул қилди.

“Аталанта” раҳбарияти Миранчукни фикрини ўзгартиришга ва ижарага кетишга кўндирмоқчи бўляпти.

“Женоа” агар “Аталанта” Алексейни Генуяга келишга кўндирса, 2,5 миллион миқдорида ижара пули тўлашига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!