Россиялик нокаутчи жаҳон чемпиони Артур Бетербиев навбатдаги жангини ўтказади

  • 13 октябрь, 2021, 08:50
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида (-79,3 кг) WBC ва IBF чемпиони Артур Бетербиев (16-0, 16КО) ўзининг навбатдаги жангини 17 декабрь куни WBC йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган Маркус Браунга (21-1, 16КО) қарши ўтказади. Ушбу жанг кечаси Тоp Rank компанияси томонидан ташкил этилаётган бўлиб, Канаданинг Монреал шаҳридаги "Bell Centre" аренасида бўлиб ўтади.

Жанг учун ташкил этилган промоутерлик аукционини Тоp Rank компанияси 1,105,000 доллар эвазига сотиб олган эди. Ушбу маблағлардан 70 фоизи (696,150 доллар) чемпион Бетербиевга, 30 фоизи (298,350 доллар) даъвогар Браунга кафолатланган гонанар сифатида ажратилган.

FBhzvxNXsAAoQ7x

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!