Рустам Ашурматов:

Иорданиянинг Амман шаҳрида йиғин ўтказаётган миллий терма жамоамиз дастлабки ўйинда Малайзияни 5:1 ҳисобида доғда қолдирганини биласиз.

Бугун вакилларимиз иккинчи ўйин сифатида Иорданияга қарши майдонга тушади. ЎФА матбуот хизмати Иорданиядаги йиғин хусусида иқтидорли ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг фикрларини тақдим этди.  

- Биринчи марта янги мураббий билан машғулот ўтказяпман. Тўғри, янгиликлар бор. Лекин терма жамоада биринчи марта бўлмаётганим учун жамоадошларим билан яхши муносабатдаман ва янги мураббийга ҳам кўникиб боряпмиз.

ашурматов рустам

Бу ерда биринчи марта келган янги ўйинчилар ҳам бор. Шулар билан биргаликда мураббийга мослашишга ва ўйин услубини ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирда ўртоқлик учрашувлари ўтказяпмиз. Кучли ёки кучсиз рақибларни танлаш нотўғри бўлади. Малайзиями, Иорданиями, ҳар бир ўйинга муносиб тайёргарлик кўриб, яхши ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Терма жамоа ёшарди. Аммо кўпи билан ёшимиз тенг бўлгани учун ички муҳит жуда яхши. Сабаби, олдинги ёшлар терма жамоасида ҳам кўпчилиги билан бирга ўйнаганмиз, деди - Ашурматов. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)