Сабина Суханова финал йўлланмасини қўлга киритди

Ҳозиргина Токиодаги Олимпия стадионида аёллар ўртасида Т37 классида 100 метрга югуриш бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Сабина Суханова 13.91 сония вақт билан маррага 4-ўринда етиб келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Айтиш керакки, Суханова бугунги саралашда ўзининг мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Сабина Суханова иштирокидаги финал баҳси эртага 2 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 06:37 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!