Саидёқуб Қаҳрамоновнинг “UFC Vegas 46

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Саидёқуб Қаҳрамонов 16 январь куни “UFC Vegas 46" турнирида навбатдаги жангини ўтказиш керак эди. Афсуски, унда коронавирус аниқланганлиги боис, Брайан Келлахерга қарши жанги бекор қилинди. 

Юртдошимизнинг маълум қилишича, у жангга тўла тайёр бўлган, бироқ ушбу муаммо туфайли жанг қила олмаслигини маълум қилган. Шунингдек, ўзини жуда яхши хис қилаётганлигини таъкидлаб ўтган. Аввалроқ, ушбу турнирда жанг ўтказиши керак бўлган яна бир ҳамюртимиз Зарруҳ Адашев ҳам қўлидан олган жароҳати туфайли, турнирда иштирок эта олмаслиги маълум бўлган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Саидёқуб Қаҳарамонов UFCда битта жанг ўтказиб, ғалабага эришганди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар