Салоҳ, “Барса”да сенга нима бор?

“Ливерпуль”нинг собиқ ҳимоячиси Глен Жонсон жамоанинг ҳозирги тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг “Барселона”га ўтишга тайёрлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Ҳар доим бирор янгилик қилиш учун вақтни тўғри танлаш муҳим. “Барселона”нинг эътибори ҳар кимни қизиқтириши табиий. Лекин ҳозир бу жамоа аввалги мавқеини йўқотган. Агар сен 23 ёшли футболчи бўлганингда “Барселона”га ўтиб, клуб афсонасига айланишинг мумкин.

Салоҳнинг ёшини инобатга олсак, унга “Барселона”да нима бор?    

Сен Каталонияда икки йил тўп тепгандан кўра, “Ливерпуль”да яна икки-уч йил ўйнаб, клуб афсонасига айланигинг мумкин, - деди Глен Жонсон.

Мисрлик ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилда якунланади. Томонлар янги битимга келиша олмаётгани боис, Муҳаммад Салоҳ ёзда бошқа жамоага ўтмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар