Самарқандда супер муайтай кечаси ўтказилади. Марказий жанг WBC Muaythai чемпионлик камари учун бўлади

Хабарингиз бор, юртимизда U1 промоушени ташкил этилган. Мазкур промоушенда ММА билан бир қаторда профессионал муайтай, кикбоксинг каби йўнлишларда ҳам жанг кечалари ташкил қилинади. 

Жумладан, жорий йилнинг 17 октябрь куни Самарқанд шаҳрида U1 доирасида профессионал муайтай кечаси ўтказилиши кўзда тутилган.

Ушбу оқшомда юртимизнинг энг кучли профессионал муйтай усталари, Мавлонбек Қаҳҳоров, Мансурбек Толипов, Наимжон Тўҳтабоев, Жаҳонгир Муҳаммади, Шоҳруҳ Холмуродов, Бобур Тагиев ҳамда Мавлуд Тифиев ўз жангларини ўтказади. 

Таъбир жоиз бўлса, юқоридаги санаб ўтилганлардан Мавлонбек Қаҳҳоров ҳамда Шоҳруҳ Холмуродовдан ташқари барчаси WBC Muaythai рейтингидан ўрин олган. Энг асосийси эса ушбу кечанинг марказий жанги айнан, WBC Muaythai чемпионлик камари учун бўлади. 

Ҳозирча ушбу титул учун кимлар рингга кўтарилиши ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Бироқ, тез орада бунга ҳам ойдинлик киритамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

тагиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!