Самбо бўйича жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси қанча?

Ҳисоб бўйича 46-маротаба ташкил этилаётган баҳсларда жаҳоннинг 50 га яқин мамлакатидан 400 нафарга яқин самбочи совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Мусобақа эркаклар, аёллар ва жанговар самбо йўналишида ташкил этилади. Ҳар бир йўналишда 7 тадан - умумий ҳисобда 21 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Жаҳон чемпионатининг умумий соврин жамғармаси 231 минг АҚШ долларини ташкил этади. Олтин медаль соҳиблари 4000, кумуш медаль эгалари 3000, бронза медалини қўлга киритган самбочилар эса 2000 АҚШ доллари билан мукофотланишади.

Баҳслар соат 10:00дан сўнг "Юнусобод" спорт саройида бошланади. Тантанали очилиш маросими эса 17:00га режалаштирилган. Соат 18:00дан сўнг эса финал беллашувлари ҳамда тақдирлаш маросими ўтказилади.

12 -14 ноябрь - мусобақалар (10:00 дан 20:00 гача, "Юнусобод" спорт мажмуаси)

12 ноябрь - очилиш маросими (17:00, "Юнусобод" спорт мажмуаси)

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар