Самбо Халқаро Олимпия қумитаси томонидан расман тан олинди

Халқаро самбо федерацияси Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан доимий равишда тан олинди. Бугун Японияда ўтказилган ХОҚ сессиясида бу қарор расман эълон қилинди. 

Бу ҳақида Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков шундай дейди:

"Бугун самбо оиласи учун ҳақиқий байрам. Уч йил олдин ФИАС ХОҚ томонидан вақтинчалик тан олинганди. Бу вақт оралиғида биз бутун жаҳон учун бунданда яхшироғига лойиқ эканлигимизни исботладик. Ушбу давр дунёдаги оғир вазиятга - Covid-19 пандемиясига тўғри келди ҳамда ҳаётимизнинг барча соҳаларига, шу жумладан спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга ҳам таъсир кўрсатди. Аммо биз инқироз шароитида ишлашни, кўплаб чекловларга мослашишни, ғайриоддий шароитларда халқаро турнирларни ўтказишни ўргандик. Дастлаб, ушбу вазифа имконсиз бўлиб туюлди, шунга қарамай, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан биз бунга эришдик. Бу, асосан, миллий ва қитъа самбо федерацияларининг яхши мувофиқлаштирилган иши ва албатта, бизнинг бош ҳамкорларимиз - "Роснефт"нинг кўмаги туфайли амалга ошди.

Эндиликда янада кўпроқ давлатлар бизнинг спортимизга ўз эшикларни очмоқдалар, Самбо мусобақаларини дунёнинг 68 мамлакати телекомпаниялари, шу жумладан спорт трансляциясининг байроқдори - "Eurosport" телеканали трансляция қилмоқда. Самбонинг таниқли вакиллари номлари эса бутун дунёга маълум.

Халқаро олимпия қўмитасидан бизнинг ишимизни қадрлагани ва спортимизга кўрсатаётган эътибори учун миннатдормиз. Бугун биз азалий орзуимиз - самбони Олимпия ўйинлари дастурига қўшиш йўлида яна бир катта қадам ташладик. Ушбу тарихий воқеа билан бутун дунёдаги самбочиларни табриклайман!", - деди Шестаков.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар