Санчес Ла Лигада тарихий рекорд ўрнатди

"Бетис" сардори Хоакин Санчес яна бир бор ўз номини Испания чемпионатига ёздириб қўйди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда, тажрибали қанот ярим ҳимоячиси XXI асрда Ла Лигада 40 ёшдан сўнг голли узатма амалга оширган илк футболчига айланди.

Хоакин кеча “Алавес”га (1:0) қарши ўйинда  жамоадоши Борхе Иглесиаснинг голига ассистентлик қилди. У шу куни 40 ёш 89 кунлик эди.

Эслатиб ўтамиз, Хоакин Санчес 2015 йилдан буён "Бетис" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар