Сане Левандовски ва Мюллердан яхши(ми)?!

"Бавария" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лерой Сане жамоанинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Сане 44 фоиз овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллаган. У бу борада жамоадошлари – Роберт Левандовски (22%) ва Томас Мюллерни (10%) ортда қолдирди.

Эътиборлиси, Лерой кетма-кет 3 ойдан буён “Бавария”да ойнинг энг яхши футболчиси совринини ҳеч кимга бермаяпти.

Сане ўтган ноябрь ойида “Бавария”да жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!