Саудия Арабистони - Ўзбекистон. Бугун кимлар асосий таркибда майдонга тушиши мумкин?

Бугун Саудия Арабистонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мезбонларга қарши баҳс юритади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидаги охирги ўйинда гуруҳимиздаги масала ҳал этилади. Ғалаба ва дуранг Саудия Арабистонини биринчи ўринда кейинги босқичга олиб чиқади. Шунинг учун бу беллашув биз учун жуда муҳим.

Учрашув олдидан терма жамоамиз сафида кимлар асосий таркибда майдонга тушиши кўпчиликни қизиқтирмоқда. Биз эса SPORTS.uz сайти талқини бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудияга қарши тахминий таркибини тузиб чиқдик.

Ўзбекистон МТЖ: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов, Икром Алибоев, Достон Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов

801574170871

Алишер Никимбаев: Ўзбекистон МТЖ Саудияга ютқазса ҳам кейинги босқичга чиқиши мумкин. Агарда...

Саудия Арабистони мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан: Унинг майдонга туша олмаслиги катта йўқотиш

Саудия Арабистони нашри Жалолиддин Машарипов ҳақида ёзди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Барс-77
15/06/2021 16:41
Бозоров жуда тезкор уйинчи,дриблинг хам зур.Менимча 2- таймда тушса к.к.
Akrom Ruzibaev
15/06/2021 15:36
Хамадамовни урнига Бозоров тушса яхши буларди