Саудия Арабистони чемпионати. "Ал-Насср" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Машариповдан ассист (видео)

Саудия Арабистони чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Абха" ва "Ал-Насср" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Риёдликлар сафида ҳаракат қилаётган Жалолиддин Машарипов беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйнади. Легионеримиз жамоасининг 3-голига ҳаммуаллифлик қилди. Жалолиддиннинг узатмасидан сўнг Винсент Абубакар гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!