Саудия Арабистони чемпионати. "Ал-Насср" қийин ғалабага эришди. Машарипов эса ...

Саудия Арабистони чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Ал-Насср" ва "Ал-Батин" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол риёдликларнинг бразилиялик футболчиси Андерсон Талиска томонидан киритилди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Ал-Насср" очколар сонини 9тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олди. Шунингдек, клуб ихтиёрида яна бир захира ўйини бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugbek Nevajno
23/09/2021 22:45
Яхши уйнади хавфли вазиятла видеоси Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор