Саудия Арабистони чемпионати. Бугун чемпионатни муваффақиятсиз бошлаган Машарипов жамоаси ўйнайди

Бугун Саудия Арабистони чемпионатида 6-тур ўйинлари старт олади. 

Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" клуби ўз майдонида "Ал-Батин" жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:25да бошланади.

5-турдан сўнг битта ўйин кам ўтказган "Ал-Насср" 6 очко билан 8- ўринда бормоқда, 13-ўриндаги "Ал-Батин" ҳисобида эса 5 очко мавжуд. Аввалроқ, риёдликлар муваффақиятсиз натижалардан сўнг бош мураббийини истеъфога чиқарган эди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
23/09/2021 11:43
Uzbekistan Legioners телеграм каналида бугунги мухим уйинлани анонси и силкалари жойланган! кимга кизу болса бугун Ал Ахли Дубай, Ал Наср, Рома уйниди