Саудия Арабистони чемпионати. Машарипов Эдерга қарши!

Бугун Саудия Арабистони чемпионатида 12-тур ўйинлари давом эттирилади.   

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" клуби ўз майдонида "Ал-Раед" жамоасини қабул қилади. "Ал-Раед" сафида ўз голи билан Португалия терма жамоасини Европа чемпиони қилган Эдер тўп тепади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:40да бошланади.

Маълумот учун, 11-турдан сўнг иккита ўйин кам ўтказган "Ал-Насср" 13 очко билан 9-ўринда бормоқда, 5-ўриндаги "Ал-Раед" ҳисобида эса 17 очко мавжуд. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!