Саудия Арабистони чемпионати. Машарипов жамоасини бугун қийин ўйин кутмоқда

Бугун Саудия Арабистони чемпионатида 5-тур ўйинлари давом эттирилади.

Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" клуби ўз майдонида "Ал-Иттиҳад" жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:20да бошланади.

4-турдан сўнг битта ўйин кам ўтказган "Ал-Насср" 6 очко билан 8- ўринда бормоқда, 2-ўриндаги "Ал-Иттиҳад" ҳисобида эса 9 очко мавжуд. Риёдликлар ОЧЛдаги иштирок сабабли 4-турни ўтказиб юборган эди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар