Саудия Арабистони ғалабали юришини давом эттиради

"ЖЧ-2022" саралаши Осиё минтақаси 4-туридан ўрин олган Саудия Арабистони - Хитой баҳси якунига етди. Мазкур учрашувда саудияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 15-дақиқасида Ал-Нажи гол уриб ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада унинг ўзи орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Иккинчи бўлим аввалида Гуофу фарқни қисқартирди. 73-дақиқада Ал-Бурайкан ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 2-бўлим сўнггида хитойлик У Синнинг голи беллашувда охиргиси бўлди.

Очколари сонини 12 тага етказиб олган Саудия айни дамда "B" гуруҳида етакчилик қилмоқда. Хитойда ҳозирча 3 очко бор ва улар 5-ўринда жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!