Саудия Арабистони нашри Жалолиддин Машарипов ҳақида ёзди

Эртага Осиё қитъасида жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичининг охирги ўйинлари бўлиб ўтади. Улар орасида биз учун аҳамиятлиси Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги баҳс.

Ҳамюртларимиз марказлашган мусобақага мезбонлик қилаётган Саудия Арабистони билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

Саудия Арабистонининг "Goal" нашри беллашув олдидан Жалолиддин Машарипов ўз клуби стадионига келаётганига эътибор қаратди.

E323ViwXIAUZo62

"Aн-Насср"нинг ижарадан қайтган футболчиси Жалолиддин Машарипов эртага "Марсол Парк" стадионида пайдо бўлади.

Машарипов ўз клуби стадионида муҳим учрашувни ўтказади, аммо мамлакати - Ўзбекистон миллий терма жамоаси формасида яшил рангдаги саудияликларга қарши.

Машарипов келаси мавсумда "Ан-Насср"нинг ҳужумларига катта ҳисса қўшади, - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
15/06/2021 07:01
Жалолидин бугун шундай гол ургинки арабларнинг бутун умри давомида эсларида қолсин!!!
&
Турсун Ғани
14/06/2021 23:53
МАШАРИПОВДАН ЯНА ДАВОМЛИ ГОЛЛАРНИ КУТИБ ҚОЛАМИЗ. ҒАЛАБА ГОЛЛАРИНИ КИРИТИШИ ТИЛАКДОШИМИЗ.
&
Барс-77
15/06/2021 11:38
Жалолда хамма нарса тезлик,дриблинг,тез фикрлаш ва жанговор характер бор.Араблар унга нисбатан агресив уйин килади.Аллох уни ва колган йигитларни травмалардан асрасин.
Baxil Alihuja
15/06/2021 12:51
Факат битта камчилиги бор! Совуккон эмас! Арзимаган нарсага жанжал килиб, купол уйнайди. Кизил олса, жамоани кийин ахволда ташаб кетади.
&
Барс-77
15/06/2021 15:12
Гапингиз тугри.Шу камчилиги бор укамизни.
&
Турсун Ғани
15/06/2021 17:03
ОЛЛОҲ АСРАСИН ЖАРОҲАТ ВА ЁМОНЛИКЛАРДАН.
azam nazarov
15/06/2021 12:47
Амир Темур юртиданман: Команда 3-босқичга чиққандан сўнг, мураббийлик фаолиятини олиб бораман.
&
Барс-77
15/06/2021 11:51
МТЖ да Узбекистоннииг энг кучли уйинчилари йигилган... Албатта кейинги турга утамиз ИншаАллох