Саудия Арабистонига яна ютқаздик

Ўзбекистон U18 терма жамоаси Миср мезбонлик қилаётган "Arab Cup U20" мусобақасидаги ўз иштирокини бошлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, дастлабки турда терма жамоамиз Саудия Арабистони вакилларига қарши майдонга тушди.

"Осман Аҳмад" стадионида ўтган ушбу учрашувда 2:0 ҳисобида саудиялик футболчиларнинг қўли баланд келган.

Кейинги турда U 18 терма жамоамиз Тунис ёшлари билан куч синашади. Баҳс 24 июнь куни соат 19:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқинда “ЖЧ-2022” саралашининг 2-раундида Саудия Арабистони терма жамоасига 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!