Саудияликлар "Барса"нинг ҳомийсига айланиши мумкин

"Барселона" титуль ҳомийлиги учун бир неча компаниялар билан музокара олиб бормоқда.

"Mundo Deportivo" нашри тарқатган хабарга кўра, Саудия Арабистони компанияси ҳаркорликдан манфаатдор. Бу Саудия ҳукуматига алоқадор компания ҳисобланади. Битим суммаси йилига 100 миллион еврога кўтарилиши мумкин.

Шу билан бирга, "кўк-анорранглилар" раҳбариятида янги шартнома муҳокама қилина бошланган. Бироқ "Барса" олдида бошқа кичикроқ вариант ҳам йўқ эмас.

Каталонияликларнинг амалдаги титуль ҳомийси "Ракутен" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Бу битим бўйича жамоа йилига 30 миллион евро олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!