Саутгейт ва Англия терма жамоаси эътироф этилди

BBC 2021 йил учун турли спорт номинациялари бўйича ғолибларни эълон қилди.

Эътиборлиси, йилнинг энг яхши футбол жамоаси номи Англия терма жамоасига, энг яхши мураббий номи эса “Уч шерлар” устози Гарет Саутгейтга насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси сўнгги Европа чемпионатини муваффақиятли ўтказиб, финалга қадар этиб борди. Аммо Лондонда бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда Роберто Манчини бошчилигидаги италияликларга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди.

Қолаверса, Саутгейт шогирдлари келаси йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!