Секейра

“Локомотив” бу турда ўз майдонида Термизнинг “Сурхон” клубини қабул қилди. Рақибидан устунлик қилган мезбонлар жавобсиз иккита гол урган ҳолда ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг, “Локомотив” бош мураббийи Микаэль Секейра ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.  

- Биринчи бўлимда жуда ҳам зўр ўйин намойиш қилдик, фақатгина гол етишмади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқасида ҳам зўр ўйин кўрсатдик. Адолатли ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. Йигитлар ғалаба учун қаттиқ ҳаракат қилишди. Бу ғалаба жамоада ишлаётган барчаники.

Футболчилар кўп нарсаларни ўрганишди. Ҳали улар ўсиш жараёнида. Ҳа, бошида қийналдик. Машғулотларда футболчиларнинг ўйин давомида вазиятларга қараб қайси позицияларда ўйнаши уқтириб борилади. Бу нарса ўз самарасини бермоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар