Сергеев гол урган баҳсда жамоаси ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

Қозоғистон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган "Тобол" ва "Ордабаси" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Асосий таркибда майдонга тушган легионеримиз Игорь Сергеев жамоасининг илк голини уришга эришди. 59-дақиқада Сергеев ўз ўрнини Лобжанидзега бўшатиб берди.

Маълумот учун, "Тобол" айни дамда 52 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!