Сергеев жамоаси турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди

Қозоғистон чемпионати 20-тури доирасидаги "Тобол" - "Каспий" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида Сергей Малий жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим сўнгида Рамазон Каримов тарози паллаларини тенглаштирди. Аманович 77-дақиқада урган голи билан жамоасига ғалаба келтирди. Игорь Сергеев 46-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Ушбу ғалаба натижасида "Тобол" очколари сонини 45 тага етказиб олган ҳолда, пешқадамга айланди. "Каспий" 24 очко билан 8-поғонада жойлашган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар