“Севилья” ҳужумчиси Мунир эл-Хаддади жорий ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбага кўра, андалусияликлар 25 ёшли испаниялик футболчининг трансферини 9 млн еврога баҳолашмоқда. “Севилья” бош мураббийи Хулен Лопетеги Мунирни янги мавсум режаларига киритмаяпти. Шу сабабли клуб раҳбарияти уни сотиш масаласида иш олиб бормоқда.

“Барселона” тарбияланувчисига “Хетафе” ва “Алавес” асосий харидор ҳисоблансада, “Севилья” раҳбарияти Мунирни Ла Лигада иштирок этмайдиган клубга сотишни хоҳламоқда. Эл-Хаддадига шунингдек, Туркия ва Англия клубларидан ҳам қизиқишлар бор.

Мунир ўтган мавсум Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)