Шаҳноза Мирзаева саралашда қатнашди

Бундан бироз аввал пара каноэ бўйича аёллар ўртасида KL3 классида 200 метрга ўтказилган саралаш баҳслари якунланди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Шаҳноза Мирзаева 53.521 сония вақт билан маррага учинчи бўлиб етиб келди. Энди спортчимиз финалга чиқиш учун ярим финал баҳсида иштирок этади.

Пара каноэ бўйича ярим финал баҳслари эртага ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!