Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов ва бошқа боксчиларимиз иштирок этадиган жаҳон чемпионатида совриндорлар қанчадан пул ишлаб олиши маълум (Фото)

Жорий йилнинг 24 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этади.

Ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган мусобақага ҳамюртларимиз астойдил тайёргарлик кўришмоқда. Эътиборлиси, терма жамоамизнинг бу таркибига Рио Олимпиадаси вице-чемпиони, 2017 йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳрам Ғиёсов (-71 кг) ва Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам киритилган.

photo_2021-07-05_12-50-37

Шунингдек, терма жамоанинг асосий таркибидан Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг), Абдумалик Халоков (-60 кг), Мужибулло Турсунов (-63,5 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Саиджамшид Жафаров (-75 кг), Одилжон Аслонов (-80 кг), Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг), Мадиёр Саидраҳимов (-92 кг), Лазизбек Муллажонов (+91 кг) жой олди. 
Боксчиларимиз бош мураббий Марат Қурбонов раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда.

АИБА расмий сайтида маълумотлар чоп этилди. Унга кўра дунё биринчилигида 105 давлатдан 650 боксчи 13 вазн тоифасида иштирок этади. Олтин медални қўлга киритган боксчи 100 минг АҚШ долларини қўлга киритади. Кумуш медали соҳиби 50 минг АҚШ долларини ва бронза медал эгаси 25 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.  

photo_2021-10-15_15-12-31

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ташкил этилган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз 3 та олтин, битта кумуш ва битта бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
18/10/2021 21:37
Қувонарлиси бу сафарги таркиб Токио олимпиадасига нисбаътан Адолатли тарзда танланганга ўҳшаб кўринмоқда. Натижалар ҳам Инша Аллоҳ яҳши бўлиб буни исботласа керак. Кўрамиз албатта. Унгача сабрсизлик билан кутамиз ЖЧ боксни. Омад йигитларга...
&
Бухорий Шариф
18/10/2021 21:37
Қувонарлиси бу сафарги таркиб Токио олимпиадасига нисбаътан Адолатли тарзда танланганга ўҳшаб кўринмоқда. Натижалар ҳам Инша Аллоҳ яҳши бўлиб буни исботласа керак. Кўрамиз албатта. Унгача сабрсизлик билан кутамиз ЖЧ боксни. Омад йигитларга...
Baxil Alihuja
15/10/2021 19:10
Жамоа сифатида голиб келиш насиб килсин!

Минбар

Барча блоглар