Шаҳрам Ғиёсов Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди (видео)

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) WBА International камари соҳиби ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов (11-0, 9 КО) ўзининг кейинги жангига машғулотларни бошлаш учун океан ортига жўнаб кетди. Бу ҳақида спортчи ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди. Жанг санаси ва рақиб ҳали номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Ғиёсов 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида ўз камарини Патрисио Лопес Моренодан ҳимоя қилиб, рақибини муддатидан олдин мағлуб этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abduvakhob Mutalipov
05/07/2021 13:05
Jo'nab ketti emas jo'nab ketdi deb yoziladi. Hurmatli jurnalist ona tilimizda ti qo'shimcha so'zi yo'q.