Шартномаси тугаган Эрматовга Суперлигадан харидорлар бор

Суперлига билан хайрлашган “Турон” клубини шартномаси тугагани сабабли айрим ўйинчилар тарк этяпти.

Жумладан, иқтидорли ярим ҳимоячи Суннат Эрматовнинг ҳам “Турон” билан тузган шартномаси 31 декабрь куни ниҳоясига етди. Айни пайтда у эркин агентга айланди.

Маълум бўлишича, Эрматовнинг хизматларига Суперлиганинг бир-иккита клублари томонидан қизиқишлар мавжуд. Яйпанликлар сафида 11 та ўйинда майдонга тушган футболчи “Турон”ни тарк этадими ёки жамоасини алмаштирадими, буни вақт кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fanat Navbahor Fc
03/01/2022 14:34
omad