Молдованинг “Шериф” клуби қанот ҳимоячиси Кристиано да Силва Испания чемпионининг эътиборига тушди.

Аниқроғи, 28 ёшли бразилиялик футболчи фаолиятини Мадриднинг “Атлетико” клубида давом эттириши мумкин. Уни жамоага олиб келиш фикри шаҳсан “матрасчилар” устози Диего Симеонедан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, “Шериф” жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки турида ўз майдонида “Шахтёр”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Да Силва эса шу куни жамоасининг иккалага голига ҳам ассистентлик қилди.

Кристиано да Силва Молдова чемпионатида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг “Шериф” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг сўнггига қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)