Шевченко Британиянинг гранд клубларидан бирида иш бошлаши мумкин

Украина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Андрей Шевченко фаолиятини Шотландияда давом эттириши мумкин.

45 ёшли украиналик мутахассисга "Селтик"дан жиддий қизиқиш пайдо бўла бошлаган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Шевченко ўзининг клубдаги мураббийлик фаолиятини Британияда бошлаш истагида. У “Селтик”да Анте Постекоглунинг ўрнини эгаллаши мумкин.

"Селтик" жорий мавсум Европа лигасини кетма-кет 2 та мағлубият билан бошлади. Шотландия чемпионатида эса 7 та ўйинда 10 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар