Шмейхель ЖЧ-2018 финалида қайси терма жамоалар ўйнашини айтди

Даниялик машҳур дарвозабон Петер Шмейхель Россияда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2018нинг финал баҳсида қайси терма жамоалар кураш олиб бориши мумкинлигини айтди.

“Бўлиб ўтаётган ўйинларни кузата туриб шуни ҳулоса қилиш мумкинки, бизни Бельгия ва Хорватия ўртасидаги финал баҳси кутиб турибди. Бу энг ҳақиқатга яқин вариант”, - дейди Шмейхель.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалларда Франция Бельгия билан ўйнаса, Англия Хорватияга қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!