Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанг санаси маълум

Таниқли ММА жангчимиз Шоҳасан Мирзаматов Қозоғистоннинг "Октагон" промоушенида ўз жангларини ўтказаётган эди. 

У "Октагон 20" турнирида 16 июнь куни мезбонлар вакили Алибек Сейидазимга қарши ўтказиб, муддатидан аввал рақибини техник нокаутга учратганди. Орадан роппа-роса бир ой вақт ўтиб, 16 июль куни Алмати шаҳрида ташкил қилинадиган "Октагон 21" турнирида яна жанг қиладиган бўлди. 

Ҳозирча рақиб аниқ эмас, катта эҳтимол билан яна мезбонлар вакилига қарши октагонга кўтарилади. 

Маълумот учун, ҳамюртимиз 2-1 кўрсаткичга эга. Тез орада рақиб ҳақида ҳам маълумот берамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар