Шоҳжаҳон Эргашев ва Шахрам Ғиёсов вазнида барча камарларни ўзики қилган Жош Тэйлор вазн кўтариш борасидаги саволга жавоб берди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида WBC, WBА, IBF ва WBО чемпионлик камарлари эгаси британиялик Жош Тэйлор (18-0, 13KO) вазн кўтариши ёки камар ҳимояси тўғрисидаги саволга жавоб берди.

"Мен тез орада бир қарорга келишим керак. Кўп кута олмайман, чунки ташкилотлар камар ҳимояси учун жангга бирин кетин буйруқ бера бошлайди. Агар ҳимоя қилишга улгурмасам, камарларим олиб қўйилади. Мен вазн кўтаришни афзалроқ деб биламан. Юқори вазнда Теренс Кроуфорд, Эррол Спенс ва мен учун қаҳрамон бўлган Мэнни Пакьяолар бор. Бу вазнда жуда кўп катта жанглар бор.

Шунингдек, ҳозирги вазн тоифамда ҳам яхши баҳслар ўтказишим мумкин. Менда WBОда давогар боксчи Жек Кеттерел билан жанг қилиш варианти ҳам йўқ эмас. Бу борада тез орада қарор қабул қиламан", - деди Тэйлор BBC каналига.

Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Жош Тэйлор Хосе Рамиресни мағлуб этиб, мутлақ чемпион бўлган эди. Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов айнан мана шу вазн тоифасида фаолият олиб бормоқда.

Тайсон Фюри ва Деонтей Уайлдер жанги олдидан юзма-юз келди (видео)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sash
16/06/2021 11:57
Shohjohonga tushunmayapman. Qaerdadi kurrala bilan urushib yuribdi. Vashshi kerakmas.