Шомуродов Эдинсон Кавани билан рақобатлашишига тўғри келади

“Манчестер Юнайтед”га Криштиану Роналду келганидан кейин Эдинсон Кавани асосий таркибдан четга чиқиб қолди. Шу боис уругвайлик тўпурар тез орада жамоасини алмаштириши кутилмоқда.

Todofichajes нашрининг хабар беришича, Кавани “Рома”га ўтишга яқин. Жозе Моуриньо тажрибали футболчини Римга чақиряпти. Томонлар трансфер бўйича музокараларнинг биринчи босқичини бошлагани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, “бўрилар” ёзда ҳам Каванига қизиқиш билдирган, бироқ ўшанда футболчи бош мураббий Уле-Гуннар Сульшернинг доимий ўйин амалиёти бериш ҳақидаги ваъдасига ишониб,  “Манчестер Юнайтед” билан шартномани узайтиришни маъқул топган. Манчестерга Роналду келганидан кейин вазият ўзгарди.

“Рома” ҳужуми рақобат энг катта чизиқ ҳисобланади. Бир ўрин учун Элдор Шомуродов, Карлес Перес, Стефан Эл-Шаарави ва Борха Майораль англиялик юлдуз Тэмми Абрахам билан рақобатлашмоқда. Агар улар сафига Эдинсон Кавани қўшилса, Элдор учун ҳам асосий таркибга кириш янада қийинлашиб қолади.

16251295795196441978_1000x669

Моуриньо кутаётган ҳимоячи сафга тезроқ қайтмоқчи

“Рома” ҳимоячиси Леонардо Спинаццола Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионати ўйинларида жиддий жароҳат олган эди.

28 ёшли футболчи жароҳатидан қутилишига оз қолди. Леонардо яқиндан бошлаб, физиотерапевтлар назорати остида югуриш йўлаги ва тренажёрларда машқ қилмоқда ва тобора юкламаларни ошириб боряпти.

Шифокорлар Спинаццола декабр ойида сафга қайтиши мумкинлигини билдирган. Бироқ футболчининг ўзи спорт формасини тезроқ тиклаб, ноябрь ойида майдонга қайтмоқчи.

1625515124_spinazzola

Смоллинг анча даволаниши керак

“Рома”нинг 31 ёшли маркзий ҳимоячиси Крис Смоллинг “Эмполи”га қарши ўтказилган учрашувда жароҳат олган эди.

Тиббий кўрик натижаси бўйича, англиялик футболчи яқин орада жамоасига ёрдам бера олмайди. У жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиши учун камида яна бир ой даволаниши талаб этилади.

Таъкидлаш жоизки, Смоллинг яқиндагина аввалги жароҳатидан қутилиб, сафга қўшилганига кўп вақт бўлмади. Унинг жароҳатларга мойил бўлиб қолгани клуб мутасаддиларини безовта қила бошлади.

Тажрибали футболчи жорий мавсумда олтита ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол уришга ҳам эришганди.

1004394545-scaled

Асосий нишон маълум

“Рома” таркибини кучайтиришга қарор қилди. Жозе Моуриньо клуб раҳбариятини жамоа иштирок этаётган турнирларда муваффақият қозониш учун савияси баланд футболчиларни харид қилишга кўндирди.

Португалиялик мутахассиснинг фикрича, клуб таркибнинг тўртта нуқтасини кучайтириши лозим. Харидлар январь ойидан бошланади. Моуриньо биринчилардан бўлиб, “Боруссия М” ярим ҳимоячиси Денис Закарияни олиб келмоқчи.

Швейцариялик ярим ҳимоячига “Барселона” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Гранд клублар рўйхатига тушган футболчи мёнхенгладбахликлар билан амалдаги шартномани узайтирмади ва тезроқ бошқа жамоага ўтишни истаяпти.

24 ёшли футболчи ёзда эркин агент сифатида текинга кетиб қолмаслиги учун “Боруссия” уни қишда сотиб юбормоқчи.

1578394792_zakar

"Реал"га гол урган Яхшибоевдан хушхабар!

 “Рома”: Рақиб – Шомуродов тиз чўктирган жамоа!

Моуриньо: Озгина сабр қилинг, “Рома” юлдузлар жамоасига айланади!

Яхшибоевни ўйнатмаган бош мураббий ишдан олинди

Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
28/10/2021 13:12
Mavrinyo tuwurmayapti
Sattorov Xayriddin
28/10/2021 13:12
Uni foydasi tegmayapti
Sattorov Xayriddin
28/10/2021 13:12
Eldor kerkamas romaga uyam ketiwikerak romadan
&
Бухорий Шариф
27/10/2021 23:15
Каваний ҳам анча қариб қолдику. Элдорга фарқи йўқ келаверсин.

Минбар

Барча блоглар