Шомуродов гол урган ўйинда "Рома" очко йўқотди

А Серия 19-туридан ўрин олган "Рома" - "Сампдория" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисобида қайд этилди. 

Дастлаб, 72-дақиқада захирадан майдонга тушган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов гол урди. Бироз ўтиб, Маноло Габбьядини мувозанатни тиклади ва ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади. 

Ушбу натижадан сўнг Моуриньо шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 32 тага етди. Айни дамда улар А Серия турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. 17 очкоси бор "Сампдория" 15-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Xalimjon Madaminov
23/12/2021 00:35
ЭЛДОР БУГИН ХАКИКИЙ ХУЖИМЧИЛПРДЕК УЙНАДИ АФСУСКИ ВАКТ КАМЛИК КИЛДИ ШУНДАЙ БУЛСА ХАМ РАХМАТ МУХЛИСЛАРИНГДАН КЕГИНГИ УЙИНЛАРДА ЭСА ОМАТ.