Шомуродов кутган онлар келди. Элдор "Рома"нинг асосий таркибида (Фото)

Италия чемпионатида 12-тур баҳслари давом эттирилади. Бугун кун доирасидан ўрин олган 5 та ўйин бор.

Улар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги беллашувдир. Римликлар бу гал меҳмонда "Венеци"ни синовдан ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:30да старт олади.

"Бўрилар" айни пайтда 11 турда 19 очко билан 5-ўринда бормоқда. "Венеция" эса шунча ўйинда 9 очко жамғариб, 17-поғонани банд этган.

Айни пайтда римликларнинг бошланғич таркиби маълум. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибда.

FDlZhvfWQAMHMrT

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
07/11/2021 15:35
Бугун Шомуродов билан Иброхимхалил Юлдошев камандалари уйнашади, уйин силкалари Uzbekistan Legioners телеграм каналида жойлашибди.. хамма легионерла уйинлари жойланиб борилади