Шомуродов майдонга тушмаган ўйинда "Рома" ғалаба қозонди

А Серия 7-туридан ўрин олган "Рома" - "Эмполи" баҳси якунига етди. Мазкур ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Учрашувнинг 42-дақиқасида Пеллегрини фаол ҳаракатлари билан ҳисобни очди. 48-дақиқада Абрахам йўллаган кучли зарбадан сўнг тўп дарвоза устунига тегди ва қайтган тўпни Мхитарян осонлик билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 

Мазкур натижадан сўнг "бўрилар" ҳисобидаги очколар сонини 15 тага етказган ҳолда, 4-ўринни банд этиб турибди.  9 очкоси бор "Эмполи" айни дамда 9-поғонадан жой олган. 



  • 90+3'

    Ўйин якунига етди. "Рома" ўз майдонида "Эмполи"ни 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    "Рома"да сўнгги ўзгаришлар амалга ошди, бироқ Шома захирадан тушганлар орасида йўқ. 

  • 87'

    Бугун майдонда Шомуродовни катта эҳтимол кўрамиз. 

  • 84'

    Майдон марказида римликлар тўпни эгаллаб турибди. 

  • 81'

    "Эмполи" футболчилари ажойиб имкониятни кўкка совурди.  

  • 78'

    Биз кутаётшан ўзгаришдан ҳамон дарак йўқ. 

  • 74'

    "Рома" олдинга ўтишга шошилгани йўқ. 

  • 70'

    "Рома" футболчилари майдон бўйлаб тўпни эгаллаб турибди. 

  • 67'

    "Эмполи"да яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳужумчи дарвоза томон зарба йўллай олмади. 

  • 64'

    Кристанте Дарбо ўрнига майдонга тушди. 

  • 62'

    Карсдорпнинг узатмасидан сўнг Пеллегрини бош билан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

  • 59'

    Майдон марказида "Рома" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 56'

    Ўйин темпи бироз пасайди. 

  • 54'

    Заньолога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 51'

    Абрахамдан яна бир зарба. Бу сафар дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 48'

    ГООООООЛ! Абрахамнинг пушка зарбасидан сўнг тўп қайтди, қайтган тўпни Мхитарян дарвозага жойлаб орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт олиш арафасида. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг якунига етди. Ҳозирча меҳмонлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 43'

    ГООООООЛ! Пеллегрини жарима майдони яқинидан зарба йўллаб, дарвозабонни доғда қолдирди.

  • 40'

    Пеллегринининг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди. 

  • 40'

    Пеллегринига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Рома" фойдасига жарима зарбаси. 

  • 38'

    "Эмполи" футболчисининг зарбасини Руи Патрисиу эгаллаб олди. 

  • 36'

    "Эмполи" футболчиси жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 35'

    "Рома" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди.

  • 31'

    "Рома"дан 3 футболчи "Эмполи"нинг икки ҳимоячисига қарши қолиб кетди, Пеллегрини Абрахамга ноқулай узатма амалга оширди. Ҳужум кескинлиги йўқолди.  

  • 29'

    Қанотдан узатилган тўпни Мхитарян тўхтатмай дарвозага йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

  • 26'

    "Эмполи" футболчисининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 24'

    Заньоло жарима майдони ичига кириб борди ва тўпни йўқотди. 

  • 21'

    Ди Франческонинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 20'

    "Рома"нинг сўнгги зарбаларига аниқлик етишмаяпти. 

  • 15'

    Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Пинамонтида яхши имконият вужудга келди, зарба йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 

  • 14'

    Карсдорпнинг узатмасмидан сўнг Абрахам бош билан зарба йўллай олмади. 

  • 12'

    "Рома" футболчиси рақиб жарима майдони атрофида йиқилиб тушди, бироқ фол эмас. 

  • 9'

    "Рома" мунтазам тарзда олдинга ўтмоқда. Бироқ кескин ҳужумлар ҳозирча бўлгани йўқ. 

  • 6'

    Мхитаряннинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. 

  • 5'

    Майдон марказида "Рома" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 3'

    Ҳозирча "тўп назорати "Рома"да

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    А Серия 7-туридан ўрин олган "Рома" - "Эмполи" баҳси бошланишига ҳам кам вақт қолди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!