Шомуродов “Реал” юлдузи билан ўйнаши мумкин

Маълум бўлишича, “Рома” ёзги трансферлар вақтида “Реал” плеймейкери Марко Асенсиога харидор бўлган.

Бироқ, “Қироллик клуби” талаб қилган 35 миллион евро римликлар учун қимматлик қилгани боис, бу трансфер амалга ошмай қолди.

Шунга қарамай, Жозе Моуриньо ўз жамоасини кучайтириш учун испаниялик ҳужумкор футболчини олиш фикридан қайтгани йўқ. Асенсионинг ўзи ҳам мадридликлар билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Испан футболчиси италиялик бош мураббий Карло Анчелотти унга етарли даражада ўйин амалиёти бермаслигидан хавотирда.

Асенсионинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади.

“Рома” мутасаддилари келаси ёзда “Реал” футболчининг шартномаси якунланишига бир йил қолгани учун унинг трансфер суммасини пасайтиришини кутмоқда. Демак, Моуриньо вакиллари мавсум тугаганидан кейин Асенсио трансфери бўйича “Реал” билан жиддий музокарага киришади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)