Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

“Рома” А Сериянинг навбатдаги турида “Олимпико”да “Специя”ни қабул қилади. Бу учрашув Жозе Моуриньо шогирдлари учун муҳим. Римликлар “Болонья” ва “Интер” билан бўлган аввалги тур ўйинларида кетма-кет икки мағлубиятдан кейин мухлислар кўз ўнгида ўзини оқлаб қолиши, мусобақа жадвалида кўтарилиш йўлини топиши керак бўлади.

Айни пайтда “Рома” саккизинчи поғонага тушиб қолган ва Еврокубоклар ҳудудидан бир қатор пастда жойлашган. Бу галги учрашувда португалиялик мутахассис турли даражадаги жароҳатларини даволатаётган Леонардо Спинаццола, Гонсало Вильяр, Лоренцо Пеллегрини, Стефан Эл-Шаарави, Карлос Перес, дисквалификацияга учраган Жанлука Манчини ва Николо Дзаньоло каби етакчи ўйинчилар хизматидан фойдалана олмайди.

- “Рома” ҳужумида Тэмми Абрахам ва Элдор Шомуродов тандеми бошланғич таркибдан жой олади. Шунингдек, Борха Майораль борлигини ҳам унутманг, - деб ёзмоқда "Специя"га қарши ўйин олдидан  www.calciomercato.com журналистлари.

1-70

Таъкидлаш жоизки, Моуриньо Рим клубини қабул қилиб олганидан кейин ўтган мавсум тўпурари Борха Майорални захирага михлаб қўйганди. Жозе кўпроқ янги ҳужумчилардан Тэмми Абрахам ва Элдор Шомуродов, шунингдек, Хитойдан қайтиб келган Стефан Эл-Шааравига ишонч билдириб келаётган эди. 

Лекин Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида испан ҳужумчиси Болгарияда ЦСКА дарвозасига гол уриб, жамоасининг 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабасига ҳисса қўшди ва римликларни гуруҳда биринчи ўринни эгаллашини таъминлади.

“Рома” ҳужумчилари орасида Тэмми Абрахам рақобатдан ташқарида. У билан бирга ўйнаш ёки ўрнинибосиш ҳуқуқи учун рақобат ўзбек ҳужумчиси ва “Реал” тарбияланувчиси ўртасида кечмоқда. Шомуродов таркибдаги ўрнини Майоралга бой бермаслик учун шошилмаса бўлмайди.  Элдор ўз ҳисобига гол ва ассистлар расмийлаштириши шарт. Ҳозирча ҳамюртимиз Рим клубида иккита турнирда атиги иккита гол ва бешта ассист қайд этди холос.

Моуриньо жорий мавсумда яқинда бир ҳужумчи тактикасидан воз кечиб, “Венеция”га қарши учрашувда икки форвард – Абрахам ва Шомуродов тандемини илк дақиқалардан ўйнатиб, ўзига хос синов уюштирди. Гарчи тўқнашув бой берилган бўлса-да, Тэмми ва Элдор биттадан тўп киритиб, бир бирининг гол уришига имкон яратиб берди. Яъни, бу тактика ўзини оқлади.

163120_m

Ҳозир, “Рома” сафида жангга яроқли уч ҳужумчи – Абрахам, Шомуродов ва Майораль қолган. Моуриньонинг кашфиёти Феликс Афена-Гьян коронавирусдан тузалди, лекин дарров майдонда жавлон уришига унчалик ишонч йўқ.

Италия футболини ёритишга ихтисослашган  www.calciomercato.com сайти тахминий таркибни қуйидагича тузди.

“Рома” (3-5-2): Руй Патрисио; Кумбулла, Смоллинг, Ибанез; Карсдорп, Кристанте, Верету, Мхитарян, Вина; Шомуродов, Абрахам.

“Специя” (4-3-3): Проведел; Амиан, Эрлик, Христов, Река; Майор, Сала, Коваленко; Грин, Манадж, Гьяси.

Бу икки клуб ўртасидаги ўзаро учрашувлар голларга бой бўлган. Улар А Серия доирасида ўтган йили илк бор тўқнаш келди ва римликлар “Олимпико”да 4:3 ҳисобида зафар қучди, Специядаги баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. Мазкур икки учрашувда Майораль иккита, Пеллегрини, Карсдорп, Мхитарян, Эл-Шаарави биттадан тўп киритган.

Элдор Шомуродовдан ҳам “Специя”га гол уриш тажрибаси бор. Ҳамюртимиз ўтган мавсумда “Женоа” сафида специяликлар дарвозасини ишғол қилиб, генуяликларнинг ғалабасига ҳисса қўшган.

d0f9bf93c7833cd092540149c5222011

17-тур доирасидаги сўнгги учрашув ҳисобланган “Рома” – “Специя” баҳси 13 декабрь куни Тошкент вақти билан ярим тунда – 00:45 да бошланади.

Ўзбек боксчиси бир неча камарлар соҳибини таслим қилди

Яхшибоев жамоаси бу борада энг зўри...

Шомуродов ва “Рома”ни жиддий синовлар кутмоқда

Бирорта нашр Шомуродовни асосий таркибга лойиқ кўрмади, Моуриньо эса...

Яхшибоев Чемпионлар лигаси билан хайрлашди, лекин...

Шомуродовнинг ҳисоби бўш...

Ана холос! “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти!

“Рома”ни қутқаролмаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javohir Fayziyev
13/12/2021 09:42
Gol urmasang seni romaga keraging yoʻq Eldor bugun oʻzingni koʻrsat
Farrukh Ergashev
13/12/2021 08:22
Olg'a omad yor bo'lsin .
&
Бухорий Шариф
12/12/2021 23:07
Элдор газни бос жўра вақти келди олға.... Омадингни берсин оллоҳим.

Минбар

Барча блоглар